Узбек O'zbek
Азар «Леванте»га қарши ўйинда дебют қилиши мумкин
Сешанба, 10 Сентябр
2900

«Реал» яримҳимоячилари Эден Азар, Хамес Родригес ва Браим Диас кечаги машғулотларнинг биринчи қисмини умумий гуруҳда ўтказишди, иккинчи қисмида эса индивидуал тартибда шуғулланишди.

Футболчилар жароҳатларидан деярли даволаниб бўлишди ва шанба куни бўлиб ўтадиган «Леванте»га қарши ўйинда майдонга тушишлари мумкин.

Азар «Челси»дан «Реал» сафига ўтгач, ҳали расмий ўйинларда майдонга тушмади. Бельгиялик футболчи август ойи ўрталарида белидан жароҳат олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз