Узбек O'zbek
«Зенит» қамоқдан озод қилинган Кокорин билан ҳамкорликни тиклайди
Душанба, 09 Сентябр
3315

«Зенит» клуби ҳужумчи Александр Кокоринга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

«Федеральное агентство новостей» хабарига кўра, гап 2019/20 мавсуми охиригача мўлжалланган қисқа муддатли меҳнат битими ҳақида кетяпти. Аммо унда ҳамкорликни 2 йилга узайтириш ҳақидаги банд ҳам кўзда тутилган бўлади. Шунингдек, футболчининг маоши аввалги битимга қараганда анча паст миқдорда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин 2018 йил октябрь ойида Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этгани учун безорилик жиноятини содир қилганликда айбдор деб топилган ва 1,5 йил муддатга қамалган эди. 

2019 йил 6 сентябрь куни суд уни намунали хулқи учун муддатидан олдин қамоқдан озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Футболчининг 17 сентябрь куни озодликка чиқиши кутилмоқда. 

Кокорин 2016 йилдан бери «Зенит» клуби шарафини ҳимоя қиляпти ва 92та ўйинда 34та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз