Узбек O'zbek
«Ювентус» Кьеллинини жароҳатига қарамай, А Серия қайдномасига киритмоқчи
Душанба, 09 Сентябр
973

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини жароҳатига қарамасдан Италия А Cериясида майдонга тушадиган футболчилар қайдномасига киритади.

Tuttosport'нинг хабар беришича, туринликлар мураббийлар штаби 35 ёшли ҳимоячи майдонга тушмаса ҳам, заҳира ўриндиғида ўзининг етакчилик қобилияти билан шерикларига ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Жоржо ҳатто меҳмондаги ўйинларга ҳам бориши мумкин, аммо бу унинг тикланиш жараёнига ҳалақит қилмаслиги керак.

Италиялик ҳимоячи август охирида машғулотларда тиззасидан жароҳат олган эди. Ўйинчининг тикланиши учун камида 6 ой вақт талаб этилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз