Узбек O'zbek
Сўнгги 10 йилда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клублар рейтинги эълон қилинди
Душанба, 09 Сентябр
7085

Европанинг «кучли бешлик» чемпионатларида 2010 йилдан 2019 йилга қадар бўлган муддатда трансферлар учун энг кўп маблағ сарфлаган клублар рейтинги эълон қилинди. 

CIES Football Observatory ҳисоботига кўра, бу давр мобайнида энг йирик харидларни амалга ошириш бўйича етакчи «Манчестер Сити» бўлган – 1638 млн евро. Иккинчи ўринда «Барселона» (1525 млн), учинчи ўринда – «Челси» (1428 млн) жойлашган. 

Рейтингнинг топ-10 рўйхатидан жой олган жамоалар жами бўлиб бу давр ичида трансферлар учун қарийб 12 миллиард евро сарфлашган.

1. «Манчестер Сити» – 1638 млн евро

2. «Барселона» – 1525 млн

3. «Челси» – 1428 млн

4. «ПСЖ» – 1392 млн

5. «Ювентус» – 1272 млн

6. «Манчестер Юнайтед» – 1265 млн

7. «Реал» – 1236 млн

8. «Атлетико» – 1110 млн

9. «Ливерпуль» – 1075 млн

10. «Интер» – 968 млн.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз