Узбек O'zbek
Сарри Роналдудан бу мавсумда 40тадан кўпроқ гол кутмоқда
Душанба, 09 Сентябр
2503

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг майдондаги ролини аниқлади.

Tuttosport'нинг ёзишича, 60 ёшли мутахассис Роналдунинг чап қанотда ўйнаши ва ҳужумларни якунлаш учун марказга ўтишини истайди.

Сарри 34 ёшли португалияликдан ушбу мавсумда 40тадан кўпроқ гол уришини кутмоқда, бу ҳақида футболчининг ўзига ҳам айтган.

Сўнгги 10 йил ичида Роналду фақат икки мавсумда 40тадан камроқ гол урган. Булар «Реал»даги дебют мавсумида (33) ва «Ювентус»да (28).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз