Узбек O'zbek
Ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган клублар рейтинги тузилди. «Сити» биринчи
Душанба, 09 Сентябр
5337

«Манчестер Сити» ҳозирги таркибини йиғиш учун жами 1 млрд евродан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда Football Observatory ҳисоботида келтирилган.

«Шаҳарликлар» таркиб учун миллиард евродан ортиқ маблағ харажат қилган тарихдаги илк клуб бўлди.

Ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган жамоалар ўнлиги қуйидаги тартибда:

1. «Манчестер Сити» – 1014 млн евро

2. «ПСЖ» – 913 млн

3. «Реал» – 902 млн

4. «Манчестер Юнайтед» – 751 млн

5. «Ювентус» – 719 млн

6. «Барселона» – 697 млн

7. «Ливерпуль» – 639 млн

8. «Челси» – 561 млн

9. «Атлетико» – 550 млн

10. «Арсенал» – 498 млн.

Лигалар бўйича энг кўп харажат қилган ва энг кам харажат қилган жамоалар қуйидагилар: Ла Лигада «Реал» «Мальорка»дан 148 баравар кўпроқ, Франция чемпионатида «ПСЖ» «Ним»дан 114 марта кўпроқ, Бундеслигада «Бавария» «Падерборн»дан 85 баравар кўпроқ, А Серияда «Ювентус» «Лечче»дан 163 баравар кўпроқ, АПЛда «Ман Сити» «Норвич»дан 32 баравар кўпроқ сарфлаган.

АПЛда клублар ҳозирги таркибларини шакллантириш учун ўртача 345 млн евродан, А Серия ва Ла Лигада 167 млн евродан, Бундеслигада 124 млн евродан ва Франция чемпионатида 118 млн евродан сарфлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз