Узбек O'zbek
«МЮ» Погбани қандай қилиб олиб қолгани маълум қилинди
Душанба, 09 Сентябр
9855

Adidas компанияси ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед»га Поль Погбани таркибда сақлаб қолишда ёрдаб берган. 

Ушбу компания нафақат манчестерликларнинг техник ҳомийси, балки франциялик футболчининг персонал ҳомийси ҳисобланади.

Daily Star нашри хабар беришича, Adidas вакили ушбу ҳавбекка «Реал»га ўтиш ҳақида ўйлашни бас қилишни тавсия қилган, шунингдек футболчининг агенти Мино Райола ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида воситачилик қилиб, ўзаро муносабатларни яхшилашга ҳисса қўшган.

Adidas компаниясидагилар ҳисоблашича, манкунианликлар сафида Погба асосий юлдуз ҳисобланади, «Реал»да эса унга бу мақом учун  Эден Азар, Гарет Бэйл ва Серхио Рамос рақобат қилишади.

Погба профессионал даражадаги футболчилик фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да бошлаган ва 2016 йилда «Ювентус»дан инглизлар клуби сафига қайтганди. Ўшанда трансфер қиймати 105 млн еврони ташкил қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз