Узбек O'zbek
«МЮ» Облакни ўз таркибига қўшиб олмоқчи
Душанба, 09 Сентябр
2095

«Атлетико» дарвозабони Ян Облак фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давон эттириши мумкин, деб ёзади Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, агар «қизил иблислар» Давид Де Хеа билан шартномани узайтира олишмаса, «матрасчилар»нинг 26 ёшли дарвозабонини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеа 2011 йил ёзида «Атлетико»дан 25 млн евро эвазига сотиб олинган. У «МЮ» таркибида жами 366та ўйинда қатнашиб, ўз дарвозасидан 377та гол ўтказиб юборган. Унинг инглиз клуби билан шартномаси муддати кейинги йил ёзида якунига етади.

Облакнинг трансфер бозоридаги нархи 100 млн еврони ташкил этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз