Узбек O'zbek
Месси ва Суареснинг тикланиш жараёни ҳақида маълумот берилди
Душанба, 09 Сентябр
5194

«Барселона» ҳужумчилари Лионел Месси ва Луис Суарес Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр, деб ёзади Mundo Deportivo.

Хабар қилинишича, футболчиларнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Каталонияликларнинг яна бир жароҳатланган футболчиси Усмон Дембеле ҳам 1 ҳафта ичида тикланиши керак. Шундан сўнг яримҳимоячи қўшимча тиббий текширувлардан ўтади.

Жорий мавсумда Месси ҳали майдонга тушмади, Суарес эса 1-турда «Атлетик»ка қарши ўйинда (0:1) жароҳат олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз