Узбек O'zbek
Марадона: «Мессига жарима зарбаси тепишни ўзим ўргатганман»
Душанба, 09 Сентябр
3856

Аргентина миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан ишлаган даврларини эслади.

«2010 йилги жаҳон чемпионатида Месси билан бирга ишладик. Бу энг яхши Месси эди.

Мен унга жарима зарбаси тепишни ўргатмаганман. Аммо бир куни жарималардан қандай гол урганимни сўраб қолди. Унга тўпнинг марказига тепиш лозимлигини айтдим. У эса худди шундай қилаётганини, аммо тўп бошқа томонларга учиб кетаётганини айтди. Шунда хавотир олмасликни, бу иш қўлидан келишини уқтирдим. Ҳозир у жарима зарбаларидан умуман хато қилмаяпти», - деди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Марадаона қўл остидаги Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2010да чоракфиналгача етиб борган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз