Узбек O'zbek
Марадона: «Қийинчилик билан пул топишни яхши кўраман»
Душанба, 09 Сентябр
1871

Аргентиналик мутахассис Диего Марадона «Химнасия» клуби бош мураббийлигига тайинлангач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен сеҳргар эмасман, ишлашни хоҳлайман. Мен қийинчилик билан пул топишни яхши кўраман, буни бутун умрим давомида бажариб келяпман», – деб Марадонанинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Эслатиб ўтамиз, Марадона Аргентина клуби билан мавсум сўнггигача мўлжалланган шартнома тузди.

«Химнасия» клуби Аргентина чемпионатининг дастлабки беш туридан сўнг атиги 1 очко тўплаб, сўнгги ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз