Узбек O'zbek
Кавани «Реал»га қарши ўйингача тикланади
Душанба, 09 Сентябр
2820

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани катта эҳтимол билан Европа Чемпионалар Лигасининг 1-турида «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин, деб ёзади L'Equipe.

Уругвайлик ҳужумчи ушбу ҳафтадан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади ва 18 сентябрда «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган ўйингача тикланишга улгуради.

Эслатиб ўтамиз, Кавани 25 август куни Франция чемпионатида «Тулуза»га қарши ўйинда жароҳат олган эди. 

Шунингдек, парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам жароҳатланган, Неймар эса дисквалификация туфайли «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз