Узбек O'zbek
Жиру: «Мақсадим – голлар сони бўйича Платинини ортда қолдириш»
Душанба, 09 Сентябр
2889

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Евро-2020 саралашидан ўрин олган Албанияга қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Миллий жамоага қайтганимдан хурсандман. Биринчи бўлимда зўр ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолдик. Шунда ҳам яхши комбинацияларни амалга ошириб, ҳужумга ўтдик.

Мақсадим –миллий жамоадаги голлар сони бўйича Мишель Платинини ортда қолдириш. Ўйлашимча, бу –яхши мўлжал, буни амалга оширмагунча тинч дам ололмайман. 

Коман учун хурсандман. Жароҳатлардан сўнг ўзини кўрсата олгани қувонарли ҳол. У рақиб дарвозаси олдида жуда самарали ўйнади», – деб Жирунинг сўзларини келтиради French Football News.

32 ёшли Жиру Франция миллий жамоасида 36та гол урган, Франция футболи афсонаси Мишель Платини ҳисобида эса 41та гол бор.

Бу борада рекордчи Тьерри Анри ҳисобланади. У Франция миллий жамоаси таркибида 51 бор тўп киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз