Узбек O'zbek
Депай қишда Италияга йўл олмоқчи
Душанба, 09 Сентябр
3651

«Лион» яримҳимоячиси Мемфис Депай Франция чемпионатини тарк этмоқчи.

Calciomercato.com нашри маълумотига кўра, 25 ёшли футболчи яқинда берган интервьюсида ҳозирги клубида барча нарсадан қониқаётганини айтган бўлсада, у бошқа кучлироқ клуб сафига йўл олишни истмоқда.

Депай учун асосий даъвогар сифатида «Милан» клуби номи тилга олинмоқда, нидерландиялик форвард қишки трансферлар ойнасида ушбу клуб аъзосига айланишни мўлжалламоқда. Агар «Лион» футболчини қўйиб юборишни истамаса, у ўзини сотувга қўйишни талаб қилиши мумкин.

Депай ПСВ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2015 йилдан 2017 йилгача «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаган, кейин «Лион» сафига ўтган. Франция чемпионатининг жорий мавсумида у 4та ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 1 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз