Узбек O'zbek
Де Хеа «Манчестер Юнайтед»да Погба билан тенг миқдорда маош олмоқчи
Душанба, 09 Сентябр
1544

«Манчестер Юнайтед»нинг испаниялик дарвозабони Давид де Хеа яқин орада янги шартномани имзолайди.

The Guardian хабарига кўра, посбоннинг маоши миқдори 17 миллион еврога етказилади. Бу эса яримҳимоячи Поль Погба маошига тенгдир.

Де Хеанинг амалдаги меҳнат битими 2020 йил ёзигача мўлжалланган. Манкунианликлар уни бепул қўлдан чиқаришни истамаса, янги шартнома имзолашга шошилиши керак.

28 ёшли дарвозабон 2011 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилмоқда ва жами 366та ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз