Узбек O'zbek
«Атлетик»да 22 йил ўтказган Сусаета Осиё клуби аъзосига айланди
Душанба, 09 Сентябр
2814

«Атлетик» Бильбао клубидаги фаолиятини якунлаган Маркел Сусаета эркин агент сифатида Японияга келди.

31 ёшли футболчи «Гамба Осака» клуби билан шартнома тузган, аммо ҳозирча келишувнинг барча тафсилотлари маълум эмас.

«Гамба Осака» айни вақтда Япония Жей-лигасида 14-ўринда бормоқда. 25 турдан кейин жамоа атиги 6 ғалабага эришган, 10 ўйинда дуранг ўйнаган, 9 бор мағлуб бўлган ва жами 28 очко тўплаган.

Сусаета «Атлетик» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у бу клуб тизимига 1997 йилда келган. Ўтган мавсумда ушбу футболчи Испания чемпионатида 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2 голга узатма берган.

Бильбаоликлар клубида Маркел бир марта Европа Лигаси финалчиси ва икки марта Испания Кубоги финалчиси бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз