Узбек O'zbek
«Ювентус» собиқ ҳимоячисини мураббийлар штабига киритмоқчи
Якшанба, 08 Сентябр
2906

«Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреа Бардзальи бош мураббий Маурицио Саррига ёрдамчилик қилади.

Tuttosport нашрининг ёзишича, Бардзальи «Коверчано» мураббийлик мактабидаги курсларни тугатган ва энди Турин клубининг мураббийлар штабига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли италиялик собиқ футболчи фаолиятини 2019 йил май ойида якунлади. У «Ювентус» таркибида А Серияда 206та ўйин ўтказган ва туринликлар билан кетма-кет 8 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз