Узбек O'zbek
«Ювентус» Де Хеанинг шартномаси муддати тугашини кутмоқда
Якшанба, 08 Сентябр
2915

«Ювентус» «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Football Italia нашри маълумотига кўра, испаниялик дарвозабон «МЮ» билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Бу ҳолда у мавсум якунида эркин агентга айланади. Шу туфайли «Юве» уни келгуси йил ёзида текинга ўз сафига қўшиб олишга кўндирмоқчи.

Томонлар январь ойидаёқ ўзаро шартнома бўйича келишиб олишлари мумкин. Бу ҳолатда «Кекса синьоралар» сафини ҳозирги асосий дарвозабон Войчех Щенсни тарк этишига тўғри келади.

Айни вақтда 28 ёшда бўлган Давид Де Хеа жорий мавсумда «МЮ» сафида 4 ўйин ўтказиб, жами 4 гол ўтказди ва бир ўйинда жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз