Узбек O'zbek
«Уотфорд»нинг янги бош мураббийи маълум бўлди
Якшанба, 08 Сентябр
2542

«Уотфорд» Кике Санчес Флоресни жамоанинг бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақида клуб расмий сайти маълум қилди. 
Эслатиб ўтамиз, «Уотфорд» чемпионат стартидаги муваффақиятсизликдан сўнг бош мураббий Хави Грасияни истеъфога чиқарган эди.

Кике Флореснинг сўнгги иш жойи Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клуби бўлган. 

Испаниялик мутахассис 2015/16 йилги мавсумда ҳам «Уотфорд»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа АПЛда 13-ўринни эгаллаган ва Англия Кубоги яримфиналига чиққан эди.

Флорес фаолияти давомида «Атлетико», «Эспаньол» ва «Хетафе» клубларида ҳам ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз