Узбек O'zbek
«Наполи» Мертенс билан шартномани узайтирмоқчи эмас
Якшанба, 08 Сентябр
1204

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Мертенснинг «Наполи» билан ҳозирги шартномаси 2020 йил ёзига қадар тузилган. Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, неаполитанликлар бельгиялик футболчига янги шартнома таклиф этишни режалаштирмаяпти.

32 ёшли форвардга Хитой ва АҚШдан, шунингдек, «Андерлехт»дан таклифлар бор.

А Сериянинг ўтган мавсумида Мертенс «Наполи» учун 35 ўйинда майдонга тушиб, 16 гол урган ва 11 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз