Узбек O'zbek
Конор Макгрегор: «Москвада реванш белгиланглар»
Якшанба, 08 Сентябр
18362

Аралаш жанг (UFC) бўйича собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Абу Дабида ўтказилган Ҳабиб Нурмагомедов ва Дастин Пуарье ўртасидаги жангдан сўнг россиялик жангчи билан реванш уюштирмоқчи эканини маълум қилди.

«Москвада реванш белгиланглар», — деб ёзди Конор ўзининг твиттердаги саҳифасида. Макгрегор 2018 йил 6 октябрь куни ўтказилган чемпионлик жангида айнан Ҳабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берган ва чемпионлик камарини ютқазганди. Шундан сўнг ирландиялик спортчи реванш ҳақида кўп марта гапирди.

7 сенятбрдан 8 сентябрга ўтар кечаси Абу Дабида ўтказилган жангда россиялик Ҳабиб Нурмагомедов АҚШлик Дастин Пуарьени муддатидан олдин мағлуб этди. Россиялик спортчи бўғувчи усулни қўллаганидан сўнг жанг ҳакам томонидан тўхтатилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз