Узбек O'zbek
Кейн: «Саутгейт келгач, биз янада яхши ўйнаяпмиз»
Якшанба, 08 Сентябр
1509

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн бош мураббий Гарет Саутгейтни мақтади.

«Саутгейт билан катта ютуқларга эришдик. У жамоа бошқарувига келгач, биз янада яхши ўйнай бошладик. Бизда ажойиб таркиб бор. Менимча, биз Франция, Испания, Италия, Нидерландия даражасидаги жамоалар билан рақобатлаша оламиз. Буни йирик мусобақаларда кўрсатиш муҳим. Биз йирик мусобақаларда бундай жиддий жамоалар билан ўйнамадик, аммо шу кунлар келади. Албатта, биз уларни мағлуб эта оламиз. Лекин саралаш босқичи ҳам ўртоқлик ўйинлари эмас. 

Биз ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан бақувват бўлишимиз керак. Умид қиламанки, келаси ёзда биз жуда яхши ҳолатда бўламиз», – деб Кейннинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз