Узбек O'zbek
Гризманн: «Эҳтимол, рафиқам ўйинни томоша қилмагани учун пенальтини ура олмагандирман»
Якшанба, 08 Сентябр
3346

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн Франция ва Албания миллий жамоалари ўртасидаги ўйинда (4:1) пенальтини амалга ошира олмагани ҳақида гапирди.

Бунгача футболчи Франция миллий жамоаси таркибида барча пенальтиларни аниқ амалга оширган эди.

«Нима бўлганини билмайман. Эҳтимол, рафиқам бу ўйинни томоша қилмагани учун пенальтини ура олмагандирман. Биз ҳар доим ҳам гол ура олмаймиз. Аниқлик борасида ишлашимиз керак.

Бизнинг миллий жамоа тўғри йўлда, биз бир жамоамиз. Жамоавий футбол намойиш этдик. Биз фақат ўйин сўнггида ўтказиб юборилган голдан афсусланишимиз мумкин», –деб Гризманнинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз