Узбек O'zbek
Эмре Белезўғли Туркия миллий жамоаси таркибидаги 100-ўйинини ўтказди
Якшанба, 08 Сентябр
1412

«Фенербаҳче» яримҳимоячиси Эмре Белезўғли Евро-2020 саралашидан ўрин олган Андоррага қарши ўйинда (1:0) майдонга тушди.

Бу ўйин унинг учун миллий жамоадаги 100-ўйин бўлди, 39 ёшли футболчи Туркия миллий жамоасида 2000 йили дебют қилган.

Жорий мавсумда Эмре «Фенербаҳче»нинг 3 ўйинида майдонга тушиб, 1та гол ва 1та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз