Узбек O'zbek
«Барселона»нинг икки футболчиси терма жамоага кетган вақтида жароҳат олди
Якшанба, 08 Сентябр
6694

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нелсон Семеду Евро-2020 саралаши доирасида Сербияга қарши кечган ўйинда жароҳат олди.

Иккинчи бўлим давомида «Барселона»нинг 25 ёшли футболчиси рақиб ҳимоячиси Александр Коларов билан тўқнашувдан кейин болдирини шикастлаб олган.

Семедуни замбилга ортган ҳолда майдондан олиб чиқишган. Бу унинг учун Португалия терма жамоасидаги ўнинчи ўйини эди.

Айни вақтда Семедунинг жароҳати даражаси ва у қачон сафга қайтиши мумкинлиги тўғрисида маълумот йўқ.

Аммо «Барселона» яқин ҳафталарда икки асосий ҳимоячиси хизматларидан фойдалана олмайди, бироз аввалроқ Франция терма жамоаси ихтиёрида бўлган Самуэль Умтити ҳам жароҳатланганди. У Европа чемпионати саралаши доирасида Албанияга қарши ўйиндан олдин ўтказилган машғулот вақтида ўнг оёғини жароҳатлаб олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз