Узбек O'zbek
«Барселона» Мессига бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи
Якшанба, 08 Сентябр
3606

«Барселона» Лионель Месси бир умр жамоада қолишини истайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда. 

Мессининг каталонияликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2020/21 йилги мавсум якунига қадар тузилган. Аргентиналик футболчининг шартномасида у ҳар мавсумнинг 30 июнига қадар клубни ўз хоҳиши билан тарк этиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида банд мавжуд. 

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар клуби раҳбарияти Мессини таркибда сақлаб қолишни истайди ва форвардга бир умрлик шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Айни вақтда бу борада фаол музокаралар олиб борилмаяпти, лекин «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ва Лионелнинг отаси Хорхе Месси доимий алоқада бўлиб туришибди. 

Бундан аввалроқ, Месси шартномани исталган вақт бузиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда кейинги йил ёзида «Ньюэллс Олд Бойз» сафига ўтмоқчилиги ҳақида хабар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз