Узбек O'zbek
Ўзбекистон миллий жамоаси Иорданияда машғулот ўтказди – 9 сентябрда Ироқ билан ўйин бор
Шанба, 07 Сентябр
6573

Ўзбекистон миллий жамоаси Иордания пойтахти Амманга етиб келди, деб хабар беради ЎФА.

6 сентябрь куни бош мураббий Эктор Купер қўл остидаги футболчилар Амман шаҳри футбол академиясида машғулот ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши гуруҳ босқичининг 1-турида Фаластинга 0:2 ҳисобида ютқазган эди. 2-турда футболчиларимиз дам олади. 

Шу туфайли, ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинини ўтказади. Беллашув айнан Амман шаҳрида ташкил этилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз