Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси халқаро турнирда Индонезияни мағлуб этди
Шанба, 07 Сентябр
1266

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Индонезияда ўтаётган «MNC Futsal Championship 2019» халқаро мусобақасида иштирок этмоқда.

Иккинчи турда ўзбекистонликлар Индонезия миллий жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда Ўзбекистон миллий жамоаси Малайзиянинг «КЛ Сити» клубини 9:0 ҳисобида енгган эди.

8 сентябрь куни ҳамюртларимиз Хитой Тайпейи билан ўйнайдилар. Бу баҳсдаги ғалаба жамоага мусобақа ғолиблигини тақдим этади.

MNC Futsal Championship 2019
7 сентябрь, 2-тур
Ўзбекистон – Индонезия 3:1
Голлар
: Даврон Чориев (2та), Дилшод Раҳматов. 
Ўзбекистон:  Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Суннатилла Жўраев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев.
Захирадан тушганлар: Равшан Элибоев, Анасхон Раҳматов, Шаҳзоджон Саъдиев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Адилов, Дилмурод Жумаев.

8 сентябрь
10:00 Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз