Узбек O'zbek
Лёв: «Мағлубиятга лойиқ эдик»
Шанба, 07 Сентябр
2613

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Евро-2020 саралашидан ўрин олган Нидерландияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (2:4) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ўз даражамиздан анча паст ўйнадик. 1:0га ютиб турганимизда ҳам, ўйинни назорат қилаётганимизни ҳис қилмадик. Нидерландия 90 дақиқа давомида майдондаги энг яхши жамоа эди, биз ютқазишга лойиқ эдик.

Ишонаманки, душанба куни бу мағлубиятга яхши ўйин билан жавоб берамиз», – деб Лёвнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Германия миллий жамоаси саралаш босқичининг навбатдаги ўйинида  9 сентябрь – душанба куни Шимолий Ирландия меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз