Узбек O'zbek
Евро-2020 саралаши. А гуруҳи. Англия ва Косово ғалаба қозонди
Шанба, 07 Сентябр
2421

Евро-2020 саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари давом этмоқда.

А гуруҳидан ўрин олган ўйинларда майдон эгалари ғалаба қозонишди.
Англия Болгарияни аяб ўтирмади (4:0). Баҳсда Ҳарри Кейн хет-трикка эришганини қайд этиш лозим.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Косово ўз уйида Чехия устидан иродали ғалабага эришди (2:1).

Гуруҳда Англия 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Косово эса 2-ўринни эгаллаб турибди.

Евро-2020, саралаш
А гугруҳи

Англия – Болгария 4:0
Голлар: Кейн (24, 50 пенальти, 73 пенальти), Стерлинг (55).
Англия: Пикфорд, Триппьер, Кин, Магуайр, Роуз, Хендерсон (Маунт, 67), Райс, Баркли, Стерлинг (Санчо, 71), Кейн (Окслейд-Чемберлен, 77), Рэшфорд.
Болгария: Илиев, Попов, Бодуров (Димитров, 65), Сармов, Божиков, Недялков, Вандерсон, Попов, Малинов, Иванов (Младенов, 82), Марселиньо (Десподов, 67).
Огоҳлантиришлар: Кин (30), Будуров (36), Роуз (90+2).

Косово – Чехия 2:1
Голлар: Мурики (20), Войвода (67) – Шик (16).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз