Узбек O'zbek
Дзюба Россия миллий жамоаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди
Шанба, 07 Сентябр
3382

Россия миллий жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Евро-2020 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Шотландияга қарши ўйинда (2:1) гол урди.

Бу гол «Зенит» ҳужумчиси учун миллий жамоадаги 21-гол бўлди. Sport24'нинг ёзишича, ушбу кўрсаткич бўйича у Роман Павлюченкога етиб олди ва энди миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Миллий жамоа тўпурарлари рўйхатида Александр Кержаков етакчи саналади, унинг ҳисобида 30та гол бор. Иккинчи ўринни эса Владимир Бесчастних 26та гол билан эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз