Узбек O'zbek
Бартомеу: «Неймар январда «Барселона»га ўтмайди»
Шанба, 07 Сентябр
3428

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу Неймарнинг трансфери амалга ошмагани ҳақида фикр билдирди. 

«Бу масала спорт даражасида ҳал қилинди. 10 июлдан 15 июлгача биз трансферлар борасида режалаштирган деярли барча ишларимизни бажардик. Ҳаммаси жуда аниқ режалаштирилган эди, аммо кейин Неймар билан шартнома имзолаш имконияти пайдо бўлди. 

«ПСЖ» спорт директори Леонардо музокараларга тайёр эди. «Барса» футболчи билан шартнома имзолашни истаган клублардан бири эди. Ўша пайтдан бошлаб биз Неймарга даъвогарлик қила бошладик, аммо трансфер амалга ошмади. Чунки «ПСЖ» талабларини бажара олмадик. Биз ёзда Неймарни сотиб олиш учун қўлимиздан келганини қилдик. Январда Неймар «Барселона»га ўтмайди», – деб Бартомеунинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз