Узбек O'zbek
«Барселона» президенти спорт директори лавозимига клубнинг собиқ футболчисини тайинламоқчи
Шанба, 07 Сентябр
4336

«Барселона» жамоанинг собиқ футболчиси Карлес Пуйолни клубнинг спорт директори этиб тайинламоқчи. Ҳозирда Пуйол билан музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар ҳақида клуб президенти Хосеп Бартомеу фикр билдирди.

«Биз унинг клубга қайтишини муҳокама қиляпмиз. Келишувга эришишга умид қиламиз. Пуйол футбол ва клуб ҳақида кўп нарсани билади.

Карлеснинг қайтиб келишини хоҳлардим. Аслида спорт директори лавозимини бекор қилмоқчи эдик, аммо бу шошилинч эмас», – дейди Бартомеу клуб каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, август ойида 41 ёшли испан «Барселона» бош менежери лавозимини эгаллашга таклиф олган эди. Пуйол аввал ҳам «Барса»да ишлаган, у 2014 йили спорт директорининг ўринбосари эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз