Узбек O'zbek
«Барселона» президенти Мессининг келажаги ҳақида гапирди
Шанба, 07 Сентябр
6040

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳужумчи Лионель Мессининг 2021 йил ёзига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилишига ишонмоқда.

«Ҳа, тўғри, Месси 2021 йилгача «Барселона»ни тарк этиши, фаолиятини якунлаши ёки бошқа клубга ўтиши мумкин. Худди шундай шартлар Хави, Андрес Иньеста ва Карлес Пуйол шартномасида ҳам бор эди. 

Аммо хавотир олмайман, Лео «Барселона»га шу қадар содиқ-ки, бошқа жамоага ўтишни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Шубҳам йўқ, у 2021 йилда шартномаси муддати тугаса ҳам жамоада қолади», — деб Бартомеу сўзларини келтирмоқда Marca.

Аввалроқ Мессининг 2020 йилда қадрдон клуби «Ньюэллс Олд Бойз»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз