Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Индонезиядаги халқаро мусобақани ғалаба билан бошлади 
Жума, 06 Сентябр
1501

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Индонезиядаги «MNC Futsal Championship 2019» халқаро мусобақасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради ЎФА сайти.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари илк ўйинини Малайзиянинг «КЛ Сити ФК» клубига қарши ўтказди ва 9та гол фарқи билан ғалаба қозонди. 

Футзалчиларимиз кейинги ўйинини 7 сентябрь куни Индонезияга қарши ўтказади.  

MNC Futsal Championship 2019
6 сентябрь 
Ўзбекистон – КЛ Сити ФК (Малайзия) 9:0
Голлар
: Ҳусниддин Нишонов (2), Акбар Усмонов (11), Ихтиёр Ропиев (17),  Суннатила Жўраев (18), Дилмурод Жумаев (23), Дилшод Раҳматов (25),  Даврон Чориев (32), Ихтиёр Ропиев (34), Абдулла Солиҳов (35).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз