Узбек O'zbek
Тите: «Неймар фақат икки футболчидан орқада»
Жума, 06 Сентябр
11058

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Неймар жароҳатидан фориғ бўлди. Агар соғлом бўлмаганида миллий жамоага чақирмасдик. У бизга ёрдам беришга тайёр.

Бразилия миллий жамоаси голларининг 50 фоизини Неймарнинг ўзи урмоқда ёки унинг ёрдамида урилмоқда. Жамоа унга муҳтож, у ҳам жамоага муҳтож.

Техника хислатларидан келиб чиқсак, Неймардан юқори икки футболчи бор – Лионель Месси ва Криштиану Роналду. Аммо улар бошқа авлод футболчилари. Кейинги авлодга эса Неймар ва Эден Азар мансуб. Неймарнинг Азардан ягона устунлиги – у ғояларни майдонда тезроқ татбиқ қила олади», - деди Тите.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз