Узбек O'zbek
Мхитарян: «Балки, ўйиним Эмерининг фалсафасига тўғри келмагандир»
Жума, 06 Сентябр
1471

Яримҳимоячи Генрих Мхитарян «Арсенал»дан «Рома»га ижарага ўтгани ҳақида фикр билдирди.

«Мен Англия чемпионатига мослаша олмадим деб ўйламайман. Билмадим, мураббий ўзгариши ҳам муҳим роль ўйнади. Мен Венгернинг илтимосига биноан «Арсенал»га ўтдим, кейин мураббий ўзгарди. Эҳтимол, ўйиним Эмерининг фалсафасига тўғри келмагандир.

Бу футбол, унда ҳар нарса бўлиши мумкин. Доимо АПЛда ўйнашни хоҳлардим. Асосий мақсадимга эришдим. Энди «Рома»даги ўйинларга тайёргарлик кўраман.

Бошқа жамоалардан қизиқиш бор эди. Лекин «Рома» кўпроқ ҳаракат қилди. Мен бундан хурсандман», – деб Мхитаряннинг сўзларини келтиради Armfootball.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз