Узбек O'zbek
Мессида ҳар мавсум якунида «Барселона»ни тарк этиш ҳуқуқи бор
Жума, 06 Сентябр
4591

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар клубини ҳар бир мавсум якунида тарк этиш имкониятига эга бўлади.

El Pais нашри хабарига кўра, футболчининг кўк-анорранглилар клуби билан шартномасида футболчи шундай ҳуқуққа эгалиги кўрсатилган. Агар аргентиналик футболчи бу банддан фойдаланишни истаса, у клубни бу ҳақда 30 июнь кунига қадар хабардор қилиши керак бўлади. Бундай пунктлар ўз вақтида «Барса»нинг бошқа афсоналарининг шартномаларида ҳам кўрсатилганди — Карлес Пуйол, Хави ва Андрес Иньеста.

Шу билан биргаликда, каталонлар клубидагилар аргентиналик футболчи бу ҳуқуқидан кейинги йил ёзида фойдаланиши мумкинлигидан хавотир олишмаяпти. «Камп Ноу»дагиларнинг ҳисоблашича, 32 ёшли ҳужумчи ҳамон ўзини юқори спорт формасида деб ҳисоблайди ва бундан кейин ҳам жамоада тўп суришни давом эттирмоқчи.

Жорий мавсумда Месси болдир мускулларидаги жароҳатини даволаётгани учун жамоаси ўйинларида иштирок эта олмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз