Узбек O'zbek
Марадона Аргентина чемпионатининг сўнгги ўриндаги жамоасига бош мураббий бўлди
Жума, 06 Сентябр
1393

Аргентина миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона Ла-Платанинг «Химнасия» клубини бошқаради. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

58 ёшли мутахассис Аргентина клуби билан мавсум сўнггигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Марадонанинг сўнгги иш жойи Мексиканинг иккинчи дивизиони вакили – «Дорадос» жамоаси эди, у  июнь ойида елкаси ва тиззасидан операция қилингани туфайли клубни тарк этганди. 

Аргентина Премьер-лигасининг жорий мавсумида «Химнасия» клуби 5та ўйиннинг 4тасида мағлубиятга учради ва 1 очко билан жадвалда сўнгги ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз