Узбек O'zbek
Манба: Зидан Мбаппени кейинги ёзда «Реал»га келишга кўндирган
Жума, 06 Сентябр
5229

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2020 йил ёзида «Реал»га ўтишга кўндирган.

Sport.es нашри маълумотига кўра, мавсум якунида «Қироллик клуби» парижликлар клуби ҳужумчисини қўлга киритишга фаол равишда ҳаракат қилади. «Қаймоқранглилар» шу йил ёзида ҳам ёш футболчи трансфери борасида Франция чемпионлари ва футболчининг ўзи билан алоқага чиқишган. Шу билан бирга, «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан 20 ёшли футболчини кейинги йилда «Сантьяго Бернабеу»га кўчиб ўтишга кўндиргани тўғрисида ҳам айтилмоқда.

Жорий мавсумда Мбаппе «ПСЖ» сафида Франция чемпионатида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва бир голга узатма берди. Унинг клуби билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган, трансфер қиймати эса 200 млн еврога баҳоланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз