Узбек O'zbek
Кроос миллий жамоадан қачон кетишини айтди
Жума, 06 Сентябр
2949

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроос миллий жамоадаги ўз позицияси ҳақида гапирди.

«Евро-2020дан сўнг миллий жамоадаги фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлашга яхши вақт бўлади. Агар миллий жамоа билан Европа чемпионатида ғолиб чиқмасам ҳам, ўзимни ўлдирмайман.

Миллий жамоанинг ўйин услуби бироз ўзгарди, бироқ голлар фақат тўпга эгалик қилиш билан яратилади. Мен ҳар қандай услубга мослашишга тайёрман, чунки асосий мақсадим –муваффақиятли ўйнаш», – деб Крооснинг сўзларини келтиради Goal.

Бугун Евро-2020 сарaлаши доирасидан ўрин олган Германия – Нидерландия ўйини бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз