Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаев озодликка чиқарилади
Жума, 06 Сентябр
6182

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев суд қарорига кўра озодликка чиқадиган бўлди.

Аввалроқ адвокатлар футболчиларни шартли равишда озод қилиш ҳақида судга илтимоснома киритишган эди. 6 сентябрь куни Москва шаҳрида ўтказилган суд маҳкамасида бу илтимоснома қаноатлантирилди.

Россия қонунчилигига асосан суд ҳукми 10 кундан кейин кучга киради. Шу туфайли Кокорин ва Мамаев 17 сентябрь куни Белгород вилоятидаги қамоқхонадан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин ва унинг укаси Кирилл, Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий 2018 йил 8 октябрь куни Москва марказида 2та муштлашувда иштирок этиб, Минпромторг мулозими Денис Пак ва ҳайдовчи Виталий Соловчукни дўппослашган эди.

8 май куни Москванинг Пресня суди ака-ука Кокоринларни 1 йилу 6 ой, Мамаев ва Протасовицкийни 1 йилу 5 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Футболчиларнинг октябрь – ноябрь ойларида озодликка чиқиши кутилаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз