Узбек O'zbek
Дель Боске: «Неймар – яхши ўйинчи, аммо мен уни сотиб олмаган бўлардим»
Жума, 06 Сентябр
3887

«Реал» ва Испания миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона»га ўта олмагани ҳақида фикр билдирди.

«Неймар Испания чемпионатига қайтса яхши бўларди. Аммо шуни айтишим керакки, агар мен клуб раҳбариятига алоқадор инсон бўлганимда уни сотиб олмас эдим.

У – яхши ўйинчи, аммо мени чалкаштириб юборадиган бошқа нарсалар ҳам бор. Агар сиз «Барселона» мухлислари ўртасида сўров ўтказсангиз, уларнинг 50%дан кўпроғи унинг қайтишига салбий муносабатда бўлишига аминман», – деди Дель Боске Estudio Estadio радиоэшиттиришида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз