Узбек O'zbek
Александр Гейнрих Фаластинга учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди
Жума, 06 Сентябр
20732

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Александр Гейнрих ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластинга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, майдоннинг ҳолати натижага таъсир кўрсатган.

«Сунъий майдон... Улар ўзларига ўхшамади», — деб ёзди Гейнрих ўзининг твиттердаги саҳифасида. Ўзбекистон Фаластинга қарши ўйинни Ромаллоҳдаги сунъий қопламали майдонда ўтказди.

16 йил давомида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган Александр Гейнрих 98 учрашувда 31 та гол урган ва миллий жамоа тўпурарлари рўйхатида Максим Шацкихдан кейинги иккинчи ўринда туради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз