Узбек O'zbek
«Ювентус» Ракитични қишки трансферлар ойнаси вақтида сотиб олмоқчи
Пайшанба, 05 Сентябр
1073

«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич қишки трансферлар ойнаси вақтида «Ювентус»га ўтиши мумкин, деб ёзади Tuttosport.

Ёзда 31 ёшли хорватиялик футболчи «кекса синьора» билан шартнома бўйича келишувга эришганди, аммо клублар келиша олмагани туфайли трансфер амалга ошмаганди.

«Аякс»дан де Йонгнинг сотиб олингани туфайли яримҳимоячи бу мавсумда ўйин амалиёти борасида муаммога дуч келиши мумкин, шунинг учун у қишда «Ювентус»га ўтишни режалаштирмоқда.

Бунгача «Ювентус» Ракитични сотиб олишни хоҳлаётганлиги, аммо келишувга Эмре Жанни қўшишни истамаётганлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз