Узбек O'zbek
«Ювентус» ёзда «Манчестер Юнайтед»нинг уч нафар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
Пайшанба, 05 Сентябр
5839

«Манчестер Юнайтед»нинг уч нафар футболчиси келаси йил ёзда «Ювентус»га ўтиши мумкин. 

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, туринликлар дарвозабон Давид Де Хеа, ҳимоячи Эрик Байи ва яримҳимоячи Неманья Матич хизматига қизиқиш билдирмоқда. Уларнинг шартномаси муддати келаси йил ёзда ниҳоясига етади. Шу туфайли «Ювентус» бу футболчиларни бепул қўлга киритишни мўлжалламоқда.

Қайд қилинишича, «Ювентус» учун Де Хеани қўлга киритиш осон бўлмайди. «Манчестер Юнайтед» испаниялик посбон учун молиявий бандлари яхшиланган шартномани тайёрламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз