Узбек O'zbek
Сервер Жепаров: «Шомуродов идеал ҳужумчи»
Пайшанба, 05 Сентябр
2974

Ўзбекистон миллий жамоси футболчиси, икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластин — Ўзбекистон ўйинидан олдин «Спорт» телеканалида ташкил этилган студияда ўйин ва бугунги миллий жамоа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Асосий рақибимиз Саудия. Бугунги кунда Саудия футболи кучли, жуда кучли. Улар ҳамон индивидуал маҳоратга эга футболчиларга асосланиб ўйнашга ҳаракат қилишади. Саудия катта мусобақаларни соғиниб қолган, шу боис бу босқичдаги ўйинлар улар учун жуда муҳим.

Сергеев ва Абдухолиқовдан қай бири Шомуродовни алмаштириши мумкин? Бу икки ҳужумчининг ўз устунликлари бор. Масалан жарима майдончаси ичида Сергеев кучли. У бош билан яхши ўйнайди. Эсингизда бўлса, 2016 йилги Осиё Кубогида Шимолий Кореяни енгганмиз ва ўшанда менинг узатмамни Игорь бош билан голга айлантирганди. Ўша ўйинда рақиб дарвоза олдида футбол тили билан айтганда «бетон қўйиб олганди». Бундай ўйинларда Игорнинг устунлиги бор.

Темурхўжа эса бўшлиқни ёқтирадиган футболчи. Унга кескир узатмалар ва бўшлиқ керак. Шомуродов? Элдор эса идеал ҳужумчи. Унда техника ҳам, тезлик ҳам бор, бош билан ҳам гол урмоқда», — деди Сервер Жепаров.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз