Узбек O'zbek
Неймар трансфери барбод бўлгани учун «Барселона»да ички муҳит ёмонлашди
Пайшанба, 05 Сентябр
7904

«Барселона» футболчилари «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг каталонлар клубига трансфери амалга ошмаганидан қаттиқ хафа бўлишди.

Marca нашри маълумотига кўра, ушбу футболчини қайтариш ташаббусини қўллаб-қувватлаган «Барселона» етакчилари энди ўзларини алданган ҳис қилишмоқда.

Эндиликда футболчилар «Барселона» раҳбарияти аслида француз клубидан бразилиялик футболчини харид қилиш ниятида бўлмагани, унинг трансфери бўйича музокаралар ҳақидаги хабарлардан эса клуб ички муҳитидаги вазиятни яхшилаш учун фойдаланишганини тахмин қилишмоқда.

Қайд этилишича, айниқса клуб яримҳимоячиси Иван Ракитич қаттиқ норози - клуб уни Неймарнинг трансфери доирасида Францияга жўнатмоқчи эди.

Бундан аввалроқ, Неймарнинг ўзи ҳам «Барселона»га қайтиши барбод бўлгани учун «ПСЖ» раҳбариятидан норози экани хабар қилинганди.

Шунингдек, ОАВда клублар 27 ёшли футболчи трансфери бўйича музокаралар ўтказишгани, аммо трансфер нархи бўйича келишувга эриша олишмагани хабар қилинган.

Неймар «ПСЖ»га 2017 йил 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан келганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз