Узбек O'zbek
Коста-Рика бош мураббийи ғалати сабаб туфайли лавозимини тарк этади
Пайшанба, 05 Сентябр
6803

Коста-Рика миллий жамоасининг уругвайлик бош мураббийи Густаво Матосас жуда ҳам зерикиб кетгани сабабли лавозимини тарк этишини айтди.

«Миллий жамоа бош мураббийи бўлиш жуда ҳам зерикарли иш эканини билмасдим. Энг қийин томони – футболчилар билан ҳар куни ишлай олмайсан. Бу ишимнинг самарасини сезмаяпман. Баъзан ўзимни худди таътилда юргандек ҳис қиламан. Футболчилар билан ҳар икки ойда 1 ҳафта ишлайман холос. 

Менга кундалик иш юкламаси етишмаяпти. Шу туфайли вақтимни кино кўриш ёки видеоўйинлар билан ўтказяпман. Бу менга керак эмас. Уриниб кўрдим ва бундай иш мен учун эмаслигини тушундим», - деди Матосас.

Коста-Рика миллий жамоаси Матосас қўл остида ёзда ўтказилган КОНКАКАФ Олтин Кубоги чоракфиналигача етиб бориб, Мексика миллий жамоасига пенальтилар сериясида ютқазди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз