Узбек O'zbek
«Барселона» Лукас Моурани қўлга киритмоқчи эди
Пайшанба, 05 Сентябр
2856

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Лукас Моура ёзда «Барселона»га ўтиши мумкин эди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни қайтара олмагач, трансфер ойнасининг сўнгги кунида Лукас Моура билан шартнома имзолашга уриниб кўришди.

«Тоттенҳэм» бразилиялик футболчи учун 50 миллион евро сўради. Аммо «Барселона» футболчининг нархини жуда қиммат деб ҳисоблаб, ниятидан қайтди.

Лукас Моура 2018 йил январь ойидан бери «Тоттенҳэм»да ўйнаяпти. У жами 63та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 7та голли узатмани амалга оширган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз